Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 95 миллиондан ошди

11:59 18 Январь 2021 Дунё
936 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 93 миллион 194 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 14 мингдан зиёд киши вафот этган (17.01.2021 йил Европа вақти билан соат 16:35 ҳолатига кўра). Бу ҳақда Ўзбекистон ССВ маълум қилди.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 683 378 янги ҳолати аниқланди, 12 893 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.01.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 95 миллион 42 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 30 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 23,344 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,557 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (8,393 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,568 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,357 миллиондан ортиқ).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?