Дунёда коронавирус. COVID-19ни енгганлар сони 900 мингдан ошди ва бошқа янгиликлар
Фото: Хасан Пайдо/Халқ сўзи
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3 млн. нафардан ошди, 213 мингдан ортиқ бемор вафот этган, 910 мингдан зиёди тузалган.
— Грецияда 4 майдан бошлаб фуқароларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, айрим дўконлар очилади.
— Францияда ҳар куни 700 мингтадан тест ўтказиш бошланади. 11 майдан кейин чекловлар босқичма-босқич олинади. Мамлакатда вирусни юқтирганлар сони 166 минг нафардан ошиб кетган, қурбонлар сони 23,3 минг нафарга тенг.
— Португали президенти мамлакатда фавқулодда вазиятни 2 майдан кейин ҳам узайтириш шарт эмас деб ҳисобламоқда. Мамлакатда 24 мингдан зиёд инсон вирусни юқтирган, 948 киши бу дарддан вафот этган.
— Бортида 130 нафар коронавирус бемори бўлган круиз лайнери Италиянинг Адриатика портига кирди. Италияда беморлар сони 201 мингдан ошиб кетди, 27 мингдан зиёди вафот этди, қарийб 69 минг нафари тузалди.
— АҚШда вирусни юқтирганлар 990 мингдан ошиб кетди, 56,4 минг инсон вафот этган тождор ёвдан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг