“Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

14:45 20 Апрель 2025 Жамият
303 0

Фарғона вилоятидаги касбий таълим ташкилотлари, иш берувчи корхона ва муассасалар масъуллари иштирокида “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Форумда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудуй бошқамаси бошлиғи Тўйчибой Бойматов, Германия халқаро ташкилоти (ГИЗ) лойиҳаси эксперти Кристиан Хирис, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирок этди.

“Дуал таълимда Германия тажрибаси”, “Дуал таълимни ташкил этишда корхоналарнинг ўрни”, “Хусусий сектордаги иш берувчилар ҳамда таълим муассасалари интеграцияси”, “Фарғона вилоятида дуал таълимни ташкил этиш имкониятлари” каби мавзулардаги чиқишлар қизғин савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Иш берувчи корхоналар ҳамда касбий таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан дуал таълимни янада ривожлантириш бўйича таклифлар, ташаббус ва лойиҳалар илгари сурилди. Тизимда юз кўрсатаётган муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?