Дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг энг илғор касбий таълим дастурлари жорий қилиниши белгиланди.
Бундан ташқари, касбий кўникмаси бор исталган талабгор ушбу техникумларда хорижий давлатларнинг малакани баҳолаш тизими орқали имтиҳондан ўтиб, халқаро сертификат олиши мумкин бўлади.
Жорий ўқув йилидан Англиянинг “Пирсон” компанияси билан ҳудудлардаги 14 та техникумда “БИТЕК” халқаро дастури бошланди. Бу орқали ёшлар халқаро стандартлар асосида туризм, ахборот технологиялари, тиббиёт, қурилиш, логистика, электротехника, энергетика, машинасозлик, биотехнология, креатив иқтисодиёт каби йўналишларда талаб юқори касбларни эгаллайди.
Келаси йили саноатда қарийб 45 миллиард долларлик 456 та йирик лойиҳа бошланади. “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади.
Корхоналар билан аниқ лойиҳалари бўлган техникумлар ўртасида замонавий устахоналарни барпо қилиш бўйича танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига устахона учун замонавий ускуна ва жиҳозлар, спорт анжомлари олиб берилади.
Мулоқотда дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилиши таъкидланди.
Ҳамкор корхоналарни рағбатлантириш мақсадида уларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилиб, дуал таълим орқали ишлаётган ўқувчилар бўйича ягона ижтимоий тўлов икки баробар қисқартирилади.
Айни пайтда янги технологияларни ўзлаштириш, хорижий инвесторлар билан эркин мулоқот қилиш учун чет тилларини ўқитиш жуда муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, техникумлардаги хорижий тиллар учун ажратилган соатлар 4 карра кўпайтирилади.
Умуман, келгуси йилдан янги рақамли платформа ишга туширилади.
Унда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги барча маълумотлар нафақат ўзимизнинг, балки хорижий иш берувчилар учун ҳам очиқ-ошкора бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг