Дўстлик фестивали
Фото: Ҳаким Йўлдошев/«Халқ сўзи»
Маданият ва санъат фестиваллари нафақат халқлар дўстлигининг янада мустаҳкамланишига, балки мамлакат имижининг юксалишига ҳам хизмат қилади. Бунинг яққол исботи сифатида “Lotte City Hotel Tаshkent Palace” меҳмонхонасида бўлиб ўткан “Тасанно—2019” миллий таомлар ва маданиятлар фестивалини мисол қилиб айтишимиз мумкин. Тадбирда ўндан ортиқ халқлар, шунингдек, ўзбек миллий таомлари, миллий куй ва қўшиқлари, рақслари намойиш этилди.
Ушбу халқаро фестивал 2004 йил ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ҳар йили кўтаринки руҳ ва катта тантана сифатида ўтказилиб келинади.
Фестивалда Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, “Тасвирий ойина” ижодий бирлашмаси, Бадиий академия ва Ўзбекистондаги хорижий мамлакатлар элчихоналари вакиллари, юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар жам иштирок этди.
“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, “Фонон” корхонаси, “Ermak”, “Max Way”, “Life Juice”, “Yellow page Uzbekistan” каби бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Тасанно—2019” иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
— Ушбу фестивални дўстлик фестивали десак ҳам адашмаймиз. — дейди Туркманистон миллий маданият маркази раис ўрнибосари Гулдона Авездурдиева. — Сабаби бу ерда турли миллат вакиллари бир оиладек иштирок этмоқда. Бир халқнинг миллий таомлари, маданияти, санъатини ўрганиш бу унга бир неча қадам яқинлашиш дегани. Шундай экан, бу каби дўстлик фестивалларининг ўтказилишидан биз ҳамиша хурсандмиз.
Юлдуз ЎРМОНОВА,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг