Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 28 октябрь куни Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алехандро Ариас Зарзуэладан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилган.
«Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд бўлиб, Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзади ТИВ вазири Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг