ДХХ кубогининг мини-футбол беллашувларида гуруҳ босқичи якунланди

Жорий йилнинг 18 август санасида Тошкент шаҳрида жойлашган «Бунёдкор» академияси майдонларида «ДХХ кубоги» мусобақасининг Республика босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
3 кун давом этган мусобақалардан сўнг, бугун, 20 август куни мини-футбол мусобақаларининг гуруҳ босқичи якунланди.
Йигитлар ўртасида ўтган баҳсларда Андижон, Жиззах, Тошкент шаҳри ва Самарқанд жамоалари ўз гуруҳида биринчи ўринни олган ҳолда чорак финалга йўл олди. Шунингдек, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилояти жамоалари гуруҳларда 2-ўринни эгаллаган ҳолда чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Йигитлар ўртасидаги баҳслардаги чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
• Андижон – Қашқадарё;
• Сурхондарё – Самарқанд;
• Тошкент шаҳри – Хоразм;
• Фарғона – Жиззах.
Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мини-футбол мусобақаларида эса Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Самарқанд жамоалари ўз гуруҳида ғолиб бўлган ҳолда, шунингдек, Сирдарё, Навоий, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари гуруҳда 2-ўринни олган ҳолда чорак финалга йўл олди.
Қизлар ўртасидаги мини-футбол мусобақаларининг чорак финал жуфтликлари қуйидагича шаклланди:
• Наманган – Навоий;
• Тошкент вилояти – Самарқанд;
• Андижон – Тошкент шаҳри;
• Сирдарё – Қашқадарё.
Эслатиб ўтамиз, мини-футболда мусобақанинг чорак финал ўйинлари эртага, 21 август куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг