ДХХ 20 килограммдан ортиқ наркотик моддалар савдосининг олдини олди
Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 20,2 кг наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram -канали хабар берди.
Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро муқаддам наркокуръерлар томонидан Оҳангарон туманидаги дала майдонига яшириб кетилган 4 кг 935 гр «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситасини олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, интернет-наркодўконнинг «омборчи» лавозимидаги ишчиси ҳисобланган мазкур шахс кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини «закладка» усулида яшириб кетилган локациялардан олиш ва қисмларга ажратган ҳолда, республикамизнинг турли вилоятларига етказиб бериш билан шуғулланиб келгани фош бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс тўхтатилиб, унинг қўлидаги 1 дона хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 9 кг 829 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида қайд этилган ҳолатда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида, Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи, 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилган.

Аниқланишича, у муқаддам қўшни давлатларнинг биридан олиб келинган 4 кг 652 гр «опий», 380 гр «гашиш» ва 492 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситаларини келгусида мижозларга сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг