Дезире Дуе «Golden Boy» совринига сазовор бўлди
«Париж Сен-Жермен» клуби ярим ҳимоячиси Дезире Дуе 2025 йилги «Golden Boy» совринига сазовор бўлди. Бу ҳақда Италиянинг машҳур спорт нашри — «Tuttosport» хабар берди.
Манбада қайд этилишича, Дуе жорий мавсумда ПСЖ таркибида жуда юқори даражада ўйнаб, Европа Чемпионлар Лигасида ҳал қилувчи голларни урган ва жамоанинг етакчиларидан бирига айланган.
Дуе бу совринни қўлга киритган тўртинчи француз футболчиси бўлди. Илгари бу мукофотни Поль Погба (2013), Антони Марсьял (2015) ва Килиан Мбаппе (2017) қўлга киритган эди.
Танловда Дуе билан бир қаторда «Реал Мадрид» футболчилари — Арда Гулер ва Дин Хуисен ҳам иштирок этди. Аммо якуний қарорга кўра ПСЖ футболчиси 2025 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Маълумот учун, «Golden Boy» мукофоти ҳар йили «Tuttosport» томонидан 21 ёшгача бўлган, Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган энг яхши ёш футболчига топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг