Дезинфекцион туннелларга сарфланган маблағлар энди нима бўлади?
Дезинфекцион туннеллар самарасизми, унга сарфланган маблағлар энди нима бўлади?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди
"Дезинфекцион туннеллар АҚШ, Россия, Францийа давлатлари сингари кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам узоқ муддат давомида қўлланиб келинди.
Ушбу восита ҳаво, одамлар устки кийим-бошлари, кичкина габаритли транспортларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган.
Дезинфекцион туннелларда вируслар, жумладан коронавирус ва бошқа микроорганизмларни нобуд қиладиган дезинфекция воситалари ишлатилади.
Республика махсус комиссия қарорига кўра ҳозирги кунда бинолар ва бошқа объектларга кираверишда дезинфекцион туннеллар ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра қабул қилинди.
Олимлар, вирусологлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида дезинфекцион туннеллари орқали дезинфекция ўртача 5-30 секундни ташкил этиб, вирусларни инактивация қилиш учун бу вақт етарли эмас деган хулосага келинди.
Ҳозир ҳам баъзи давлатларда хусусан Италия, Цингапур, Малайзияда ҳам дезинфекцион туннеллардан фойдаланишга рухсат берилган.
Коронавирус касаллиги ташхиси, даволаш усуллари ва профилактикаси қаратилган тадбирлар такомиллашиб бормоқда.
Шу пайтгача ЖССТнинг ҳам аниқ таклифлари йўқ эди. Ҳатто коронавирус касаллигига чалинганларни даволаш бўйича протоколлар ҳам мунтазам ўзгариб борди ва Ўзбекистонда шу кунга қадар 6 та даволаш протоколи амалиётга киритилди", дейди мутахассис
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг