Депутат кўмаги ила...

11:16 01 Апрель 2026 Жамият
145 0

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати Зардуной Исмоилова ташаббуси билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда. Хусусан, Жалақудуқ туманидаги «Оила ва хотин-қизлар маскани»да «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

— Бугунги кунда хотин-қизларни энг кўп қийнаётган муаммолардан бири бу ишсизлик, касбга эга эмаслик ва шу билан боғлиқ ижтимоий муаммолардир, — дейди Зардуной Исмоилова. — Айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи аёллар учун имкониятлар чеклангани уларнинг фаоллигини пасайтирмоқда. Биз халқ ўз ишончини билдирган депутатлар сифатида бу муаммоларга бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ. Шу боис ташаббус кўрсатиб, хотин-қизларни касбга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш орқали ҳаётларида ижобий ўзгаришлар қилишга ҳисса қўшишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ, сўнгги куннинг ўзида Бешкарам, Намуна ва Бештол маҳаллаларидан 10 нафар хотин-қиз «Зумрад текстил» МЧЖга ишга жойлаштирилди. Бу каби саъй-ҳаракатлар хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, энг муҳими, оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер