Деҳқон хўжаликлари сони бўйича қайси вилоят етакчи?
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари сони 395 559 тани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд деҳқон хўжаликлари сонини ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Андижон вилоятида қайд этилган бўлиб, ҳудудда 64 909 та хўжалик рўйхатга олинган. Ундан кейинги ўринда 47 930 та ʼўрсаткич билан Самарқанд вилояти иккинчи, 47 минг 370 та хўжалик билан Хоразм вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, Фарғонада 42 205 та, Қашқадарёда 33 301 та, Сурхондарёда 27 465 та, Наманганда 27 379 та, Бухорода 24 383 та, Тошкент вилоятида 22 508 та, Жиззахда 19 583 та, Қорақалпоғистон Республикасида 13 915 та, Сирдарёда 12 775 та, Навоийда 11 805 та ҳамда Тошкент шаҳрида 31 та деҳқон хўжаликлари рўйхатга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг