«Дебат Холл» — мунозара ва муҳокамалар маркази
Сайлов демократик давлатчиликнинг ёрқин намунаси, фуқароларимизнинг сайлаш ва сайланиш, давлат органларини демократик тарзда шакллантириш билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаради.
Пойтахтимиз марказида ташкил этилган “Дебат Холл” медиа маркази айни жараёнларни ёритишда ягона майдон вазифасини ўтайди, десак, айни ҳақиқат.
“Дебат Холл” — Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида очиқ сиёсий мунозаралар ва дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган ахборот марказидир.

Таъкидлаш жоизки, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ҳамда депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига, асосан, уларни бир жойга жамлаб, чинакам сиёсий дебатга замин яратувчи ушбу марказда барча қулайлик яратилган.
Бугун ушбу марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, Марказий сайлов комиссияси вакиллари, Миллий медиа бирлашмаси ва Журналистлар уюшмаси мутасаддилари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Марказ очилишидан сўнг, “Дебат Холл”да сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларнинг раислари ўртасида биринчи дебат ташкил этилди.

Мазкур майдонда дебатлардан ташқари юқори даражадаги спикерлар иштирок этиб, эксклюзив маълумотларни сайловчилар билан бўлишади. Журналистлар учун сайловларни ёритишга бағишланган семинар-тренинглар ўтказилади. Бу сайлов билан боғлиқ жараёнларни ёритишда холислик ва шаффофликни таъминлашда кўмаклашади.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг