Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги мониторинг қилинади
Ҳукумат қарори билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
▪️масофадан мониторинг қилиш асослари;
▪️масофадан мониторинг қилиш тартиби ва муддатлари;
▪️масофадан мониторинг қилиш натижаларини расмийлаштириш ва кўриб чиқиш;
▪️масофадан мониторинг қилиш якуни бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан таъсир чораларини қўллаш.
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан масофадан мониторинг қилинади.
Масофадан мониторинг қилиш режали ва режадан ташқари асосларда ўтказилади.
Агентлик давлат органлари ва ташкилотларини масофадан мониторинг қилиш бошланганлиги ёки ўтказилаётганлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирмайди (хабардор қилмайди).
Масофадан мониторинг қилиш якуни (натижаси) бўйича қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотнома расмийлаштирилади.
Маълумотномада қайд этилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши Агентликнинг ҳуқуқий таъсир ҳужжати шаклида мониторинг қилинган давлат органи ва ташкилотига юборилади.
Ҳуқуқий таъсир ҳужжати давлат органи ва ташкилотига келиб тушган санадан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича Агентликка ёзма ахборот берилиши шарт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг