Давлат органлари ижтимоий тармоқларини «Тасдиқлаш» жараёнлари давом этмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Ҳозирги вақтда глобал миқёсда холис, текширилган ва асосланган маълумотларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шунингдек, энг тезкор ва кенг қамровга эга, аксарият янгилик изловчилар учун қулай бўлган Интернет тармоқлари орқали ахборот олиш, янгилик излаш, қидирув сўровларини амалга ошириш ҳам жадаллашиб бормоқда. Табиийки, бундай вазиятда турли ахборот манбаларининг кўплиги сабаб текширилмаган, ёлғон, нохолис, аҳолини саросимага солувчи ва чалғитувчи маълумотлар тарқалиши кўпайиб бормоқда.
Қолаверса, давлат органларининг расмий ахборот манбаларига ўхшаш номдаги ижтимоий тармоқларнинг «пайдо бўлиши» ва улар орқали фейк хабарларнинг тарқатилиш ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Telegram” мессенжери, “Facebook” , "Instagram" ҳамда “Odnoklassniki” ижтимоий тармоқлари маъмурияти билан эришилган келишувлар доирасида ва давлат органларининг сўровлари асосида тегишли Интернет-платформаларда уларнинг саҳифаларига расмий мақом (верификация) белгисини олишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Хусусан, бугунги кунга қадар 37 та давлат ташкилотининг умумий ҳисобда 74 та саҳифаси: “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Telegram” мессенжерида «верификация» жараёнидан ўтказилди.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси ва «Ўзархив» давлат агентлигининг «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги саҳифалари ҳам Агентликнинг амалий кўмаги билан «верификация» қилинди. Ички ишлар вазирлиги ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги саҳифаларини «тасдиқлаш» ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
Давлат органлари ва ташкилотларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари мақомини «Верификация» – тасдиқлаш, бу уларда эълон қилинган маълумотлар, соҳага оид ахборот ва янгиликларнинг ишончлилигини кафолатлайди. Шунингдек, ушбу расмий мақомда фаолият кўрсатаётган ижтимоий тармоқнинг мавжудлигини тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг