Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (660-сон, 14.12.2023 й.) билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс (ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Бунда ташаббус кўрсатувчи бевосита Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига (ижарага берувчига):
— давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини;
— балансда сақловчини (бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон тақдим этади.
Таклифлар шу куннинг ўзида кўриб чиқиш учун ижарага берувчига юборилади.
Шунга кўра, ижарага берувчи 2 кун муддатда балансда сақловчига давлат мулкини ижарага бериш бўйича муносабат билдириш юзасидан сўров юборади.
Ижарага берувчи балансда сақловчининг аризаси келиб тушгандан 2 кунда давлат мулкини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали онлайн-аукцион савдосига чиқаради.
Ижарага олувчи томонидан ижтимоий соҳа объекти таркибидаги ерда:
— бинолар ва иншоотлар, жумладан, ер ости иншоотларини қуриш (енгил конструкцияли иншоотлар бундан мустасно);
— кўнгилочар объектлар фаолиятини ташкил этиш (маданият объектларининг ер участкалари бундан мустасно) тақиқланади.
Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати:
— бир ижара шартномаси доирасида 6 йил;
— нодавлат профессионал таълим ташкилотлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари учун 10 йил этиб белгиланади.
Давлат мулки объектлари ижарага бериш учун аукционга чиқарилганда, ижарага бериш муддати 3 йил этиб белгиланади.
Кўчмас мулк 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Автомототранспортлар савдо платформаси воситасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда, ижара шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ижарага берилаётган мулкларни ҳисобга олиш ва маълумотлар базасини юритиш ижарага берувчи томонидан online-ijara.uz ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг