Давлат мулкига эгалик қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш зарур

11:27 15 Март 2022 Жамият
688 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида дастлаб “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, амалдаги қонун ҳужжатларида давлат мулкига эгалик қилиш (давлат мулкини сақлаш) бўйича аниқ мезонлар мавжуд эмас. 

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 24927 та давлат муассасаси, 2285 та давлат иштирокидаги корхона мавжуд бўлиб, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки юқорилигича қолмоқда. Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш мақсадида давлат мулкига эгалик қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш заруратини кўрсатмоқда.

Қонун лойиҳаси билан давлат мулкига эгалик қилишни асослаш принциплари белгиланмоқда. Халқаро тажриба ва хорижлик экспертларнинг тавсиясига кўра, давлат корхоналари учун корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига асосан давлат мулки ягона ваколатли орган томонидан бошқарилиши энг яхши тажрибадир. 

Франция, Финляндия, Норвегия, Хитой, Сингапур, Малайзия, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда давлат мулки махсус идора ёки давлат холдинги томонидан бошқарилади.

Шундан келиб чиқиб, лойиҳада давлат мулкини бошқариш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг асосий ваколатларидан бири сифатида давлат мулкини бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиши белгиланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер