Давлат хизматчиларининг ягона одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилди
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси 6
Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчасига таъриф берилмоқда. Кодекс билан давлат хизмати уч турга бўлинмоқда: давлат сиёсий хизмати, давлат фуқаролик хизмати, давлат махсус хизмати.
Лойиҳада қуйидаги муҳим масалалар
— давлат хизматчиси фаолиятига қўйиладиган чекловлар;
— сиёсий партиялар, жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш тартиби;
— давлат хизматчисининг тадбиркорлик билан шуғулланишига, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилишига тақиқ;
— раҳбар ходимларнинг одоб-ахлоқ мажбуриятлари;
— хизматдан ташқарида бўлган одоб-ахлоқ нормалари;
— ташқи кўринишига оид талаблар;
— чет эл ва ҳудудий хизмат сафарларида ўзини тутиши;
— касбий фаолият давомида ўзига маълум бўлган ахборот ва шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
— давлат хизматчисининг ОАВ билан муносабати;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган давлат хизматчиларини лавозимдан четлаштириш ва бошқалар.
Хусусан, иш вақтидан ташқарида давлат хизматчиси умум эътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига амал қилиши, ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этмаслиги, тегишли хизматларни қабул қилишда ўзининг мансаб
Шунингдек, давлат ташкилотида сиёсий партиялар ва диний ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ҳамда фаолият юритилишига йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Давлат хизматчиларининг интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳам тартибга солинмоқда:
«Давлат хизматчилари Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ, давлат ташкилотларининг нуфузига ёки бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи маълумотларни тарқатмаслиги керак».
Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган давлат хизматчилари қилмишининг оғир-енгиллигига қараб интизомий ва қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортилади.
Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 2-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилди. Бунда хорижий давлатларнинг (АҚШ, Болгария, Аргентина, Молдова, Россия, Қозоғистон) тажрибаси ўрганилди. Ҳужжат билан барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг ягона стандарти жорий қилинмоқда. Лойиҳа қабул қилинса, барча давлат ташкилотларидаги ички одоб-ахлоқ қоидалари мазкур ҳужжат асосида қайта ишлаб чиқилади ҳамда жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг