Давлат арбоби Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди
Ўзбекистоннинг таниқли давлат арбоби, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида узоқ йиллар самарали фаолият юритган Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд вилоятида туғилган. У фаолияти давомида республика мелиорация ва сув хўжалиги вазири, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси ўринбосари, Давлат агросаноат қўмитаси раиси, фуқаролар муҳофазаси ишлари бўйича вазир, Президентнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси каби лавозимларда ишлаган.
Исмоил Жўрабеков Ўзбекистон Республикасининг «Буюк хизматлари учун», «Дўстлик» орденлари, Тожикистоннинг «Дўстий» ордени, собиқ иттифоқнинг «Октябр революцияси», «Халқлар дўстлиги», «Меҳнат қизил байроқ» (2 марта) ва «Ҳурмат белгиси» (2 марта) орденлари билан тақдирланган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг