Дания ва Литванинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинлади

Фото: Telegram / Бахтиёр Сфидов
Дания ва Литванинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчилари мамлакат Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазир ўз Telegram каналида маълум қилди.
«Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси Эгидиюс Навикас жаноблари билан учрашишдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Икки ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдик, яқин истиқболдаги умумий кун тартибимизни кўриб чиқдик. Жаноб Элчига кенгайиб бораётган муносабатларимизнинг ҳали кашф этилмаган имкониятларини рўёбга чиқаришда муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади Саидов.
Маълумот учун, Эгидиюс Навикас 2023-2024 йилларда Ўзбекистонда дипломатик миссия раҳбари сифатида аккредитациядан ўтган элчи Гинтаутас Васюлис ўрнига тайинланди.
Шунингдек, Бахтиёр Саидов Даниянинг Ўзбекистондаги элчиси Якоб Хеннингсенни ҳам қабул қилганини маълум қилди.
«Учрашувимиз давомида икки томонлама муносабатларининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдик ва келгуси ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб элчига алоқаларимизни мустаҳкамлашдаги мақсадларига эришишда муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Португалиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Мадалена Фишердан ишонч ёрлиқларини қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг