Дания экстремистик партия етакчиси муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди (+Видео)
Данияда ўта ўнг қанот партияси «Stram Kurs» раҳбари Расмус Палудан Копенгагенда Қуръон ёқиш акциясини ўтказди. Ушбу ҳаракат Туркия элчихонаси олдида содир бўлди ва Палудан томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда, жумладан, Х платформасида тарқатилди.
Ушбу воқеа Швецияда Қуръон ёқиш акциялари билан танилган Салвон Момиканинг ўлдирилишидан кейин содир бўлди. Момика 29 январь куни Швециянинг Содертале шаҳридаги квартирасида ўққа тутилган ҳолда топилган.
Ушбу қотилликдан сўнг Дания хавфсизлик ва разведка хизмати ҳамда Копенгаген полиси Палуданга 24 соат давомида намойиш ўтказишни тақиқлади. Палудан бу тақиқни бузиб, акцияни барибир ўтказди ва уни Момиканинг хотирасига бағишланганини маълум қилди.
Расмус Палудан 2017 йилда «Stram Kurs» партиясига асос солган. У ўзининг экстремистик ғоялари билан танилган бўлиб, Ислом динини тақиқлаш ва «ғарбий бўлмаган» муҳожирларни депортация қилиш тарафдори сифатида машҳур. У илгари ҳам турли платформаларда Исломга қарши видеолар тарқатган ва шу сабаб кўплаб танқид ва норозиликларга дуч келган.
Палудан илгари ҳам Дания ва Швецияда Қуръон ёқиш акцияларини ўтказган. Унинг бу ҳаракатлари нафақат мусулмон мамлакатлари, балки Ғарб давлатлари томонидан ҳам қораланган.
Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳаракатлар дунё миқёсида кенг қораланди. Кўплаб мусулмон давлатлари бу каби провокацион ҳаракатларни диний нафрат ва экстремизмни қўзғатувчи жиноят сифатида баҳоламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг