Чустдаги даҳшатли авария ҳақида расмий муносабат билдирилди
Фото: видеодан кадр
Наманган вилояти Чуст туманида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ бўйича расмий ташкилотлар бирин-кетин муносабат билдира бошлади. Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, ҳолат жорий йилнинг 8 январ куни соат 08:45ларда Чуст тумани Қоракапа МФЙ ҳудудидан ўтган Д-116 «Чуст-Ахча-Поп» автомобил йўлининг 8-км.да содир этилган.
Қайд этилишича, «Lacetti» русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Damas» ва «Labo» русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб кетган.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Ботиржон Боймирзаев «Халқ сўзи» мухбирига ҳолатнинг терговдалиги ва вафот этганлар ҳақида тез орада маълум қилинишини билдирди.
Қайд этиш керакки, турли ижтимоий тармоқ каналларида мазкур авария натижасида 5 киши вафот этгани айтилмоқда. Шунга қарамасдан, ҳозирча вафот этганлар ҳақида расмий ахборот эълон қилинмаган ва ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг