Чиқинди қутисига ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси топилди
Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Паяриқ туманида аёл чақалоғини дунёга келтириб, туғуруқхона ҳожатхонасининг чиқинди қутисига ташлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар очиқланди.
Маълум бўлишича, 2025 йилнинг 27 декабрь куни тиббиёт бирлашмасига келган аёл қабзиятдан шикоят қилган ва клизма сўраб мурожаат қилган. Шифокор томонидан текширув ўтказиш ҳамда UTT қилиш таклиф этилган, бироқ бемор бунга рози бўлмаган.
Шундан сўнг аёл муолажа хонасига йўналтирилган. Орадан бироз вақт ўтгач, хонани текширган тиббиёт ходимлари челак ичида қолдириб кетилган чақалоқ мурдасини топган.
Аниқланишича, аёл муолажа жараёнида ҳамширадан уни ёлғиз қолдиришни сўраган ва ўша ерда чақалоғини дунёга келтирган, сўнг тиббиёт муассасасини тарк этган. Челак ичидан топилган чақалоқ тўққиз ойлик, ўғил жинсли бўлган.
Ҳолат аниқлангач, шифохона маъмурияти кузатув камералари орқали аёл шахсини аниқлаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Қайд этилишича, шифохонага қайнонаси ҳамроҳлигида келган аёл тўрт ойлик келин бўлган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулло Сағдуллаевнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Паяриқ тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг