Чиқинди хизматидан қарздор қарийб 205 минг абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди
Шу йилнинг 6 декабрь ҳолатига кўра, республика боʼйича чиқинди хизматидан қарздорлигини қопланмаган 204 минг 895 та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилган. Бу ҳақида «Махсустранс» давлат унитар корхонаси маълум қилди.
Унда айтилишича, бунгача республикада чиқинди хизматларидан юзага келган умумий 20,1 миллиард соʼм дебитор қарздорлик учун жами 231 минг 14 та абонент «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақамидан «SMS» хабарнома орқали огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун беш кун муддат берилган ва ушбу даврда 9,4 миллиард сўмлик тўловлар амалга оширилган. Айни пайтда чиқинди хизматларидан республика кесимида жами 18,2 миллиард сўм дебитор қарздорлик мавжуд.
«Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади. Маълумот учун, 07.03.2025 йилдаги 1044-сонли Қонун билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар «Тоза макон» биллинг электрон тизимидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда. Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, чиқиндиларни олиб кетганлик хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишингизни сўраймиз», — дейилади «Махсустранс» давлат унитар корхонаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг