Тошкентда фуқаро хонадонига 1 метрлик илон кириб олди
Видеодан кадр
Тошкентда ФВБ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган 1 метрлик илонни зарарсизлантиришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳолат кеча, 29 апрель куни содир бўлган. Бунда соат 23:24 да Тошкент шаҳар ФВБга «112» тизими орқали, Чилонзор тумани «Шош» кўчасида жойлашган уйлар бирининг ичига 1 метрлик илон кириб олганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Шунга кўра, Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган ва уйнинг ичига кириб олган 1 метрлик илон махсус идишга солиб, ҳайвонот боғи масъулларига топширишган.
Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат 28 апрель куни соат 18:57 да шу туманнинг «Бешқўрғон 4-тор» кўчасида жойлашган уйлар бирида ҳам кузатилганди. Унда илон табиатга қўйиб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг