Чет тили билиш даражасини аниқлаш имтиҳони натижалари эълон қилинди

2025 йил 13 сентябрдан 30 сентябрга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, тест натижалари «my.gov.uz» сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Менинг аризаларим» бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин бўлади.
Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини «my.gov.uz» сайти орқали электрон тарзда юклаб олиши имконияти ҳам мавжуд.
Шунингдек, ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 8-10 октябрь кунлари «my.gov.uz» сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апеллация шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг