Чет элликлар Ўзбекистонга қандай мақсадлар билан ташриф буюрмоқда?

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг илк ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет элликларнинг сафар мақсадларини маълум қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилган.
Унга кўра, январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда юртимизга келишган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 % га кўпроқ.
Хорижликларнинг 461 277 нафари қариндошларини йўқлаш, 88 336 нафари хизмат юзасидан, 75 392 нафари сайёҳлик мақсадида, 41 196 нафари тижорат учун, 8 966 нафари даволаниш учун бўлса, 3 508 нафари ўқиш мақсадлари билан Ўзбекистонга келишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг