Чегара қўриқлаш взводи учун мажмуа барпо этилди

Осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз хавфсизлиги, юртимизда бехавотир тонглар отиши йўлида Ватан ҳимоячилари кеча-ю кундуз ҳушёр. Ўз навбатида, давлатимиз уларнинг ўз хизмат бурчларини лозим даражада бажаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратмоқда. 26 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати органлари ходимлари куни арафасида Бухоро вилояти Ромитан туманида жойлашган чегара қўриқлаш взводига бутун бошли бинолар мажмуасининг қурилиб фойдаланишга топширилгани фикримиз далилидир.
Мажмуа маъмурий ва ёрдамчи бинолардан иборат. Унинг таркибида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун 13 та уй, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотининг 20 та ўринли биноси ҳам киради. Стадион, болалар ўйингоҳи ва бошқа инфратузилма объектлари эса бўш вақтни мазмунли ўтказиш имконини беради. Мажмуани барпо этиш учун 15 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги беш йилда Бухоро ҳарбий-маъмурий секторини ривожлантириш жамғармасидан чегара қўшинлари бўлинмаларининг инфратузилмасини ривожлантириш учун 70 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган. Бу Қуролли Кучлар тизимида ҳам ислоҳотлар жадал бораётганидан нишонадир.
Мажмуани фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Б. Зарипов шу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мулоҳаза юритди. Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг