«ChatGPT» Ўзбекистон солиқ тўловчисига айланди

АҚШнинг «ChatGPT» сунъий интеллект компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
8 апрель куни «ChatGPT» чат-боти ишлаб чиқувчиси Солиқ қўмитасининг электрон хизмат етказиб берувчиларнинг махсус платформасида ҳисобга олинган. Натижада, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 67 тага етди.
Шу йилнинг январь ойида Швейцариянинг «eBay» маркетплейси, Сингапурнинг «Alibaba Cloud Private Limited» ҳисоблаш соҳасида фаолият юритувчи компаниялари ҳам ҚҚС тўловчисига айланганди. Март ойида эса яна иккита компания, Сингапурнинг реклама хизматлари билан шуғулланувчи «Elementary Innovation» ва Багама оролларининг «Capital Com Online Investments» савдо платформаси солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган.
Маълумот учун, «ChatGPT»ни 2022 йилнинг ноябрь ойи охирида тақдим этган бўлиб, унда беш кун ичида 1 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг