CEFR имтиҳонининг ўтказилиш саналари маълум бўлди
Фото: Oliygoh.uz
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳонлар санаси маълум қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.
Имтиҳоннинг ёзма босқичи 10–11 ва 14–19 май кунлари ўтказилади. Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 12 майдан 13 июнгача бўлган муддатда, шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари кунларда бўлиб ўтади.
Талабгорлар ўз имтиҳон куни, манзили ва аниқ вақтини мй.гов.уз портали орқали «Менинг аризаларим» бўлимидан билиб олиши мумкин. Шу бўлимдан рухсатнома ҳам юклаб олинади. Рухсатномада тест синовида қатнашиш вақти ва жойи аниқ кўрсатилади. Талабгорлардан белгиланганган вақтдан кечикмасдан имтиҳон биносига етиб келишлари сўралмоқда.
Тест синови ўтказиладиган биноларга фақатгина шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ёки ID-карта орқали кириш мумкин. 1-смена учун кириш соат 7:00 дан 8:30 гача амалга оширилади. Соат 8:30 дан кеч қолганлар тест синовига киритилмайди. 2-смена учун эса кириш 13:00 дан 14:30 гача давом этади ва бу вақт ўтгач келган талабгорларга тестда қатнашишга рухсат берилмайди.
Маълумот учун, ушбу тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг 73-сон қарорига мувофиқ 20 июн куни эълон қилинади. Шу сабабли, талабгорлардан имтиҳон тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш ва белгиланган талабларга амал қилиш сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг