Actual

Ғузор туманида қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендерда иштирок этишга 12 та халқаро компания қизиқиш билдирди

Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаси бўйича мустақил электр энергияси ишлаб чиқарувчилар (инвестор-ишлаб чиқарувчилар) учун тендернинг биринчи босқичи (Малака сўрови – RFQ) бошланганлиги ҳақидаги эълонга жавобан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига халқаро компаниялардан 12 та ариза келиб тушган.

09:51 22 Апрель 2022
Термизда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий, барча талабларга жавоб берувчи дзюдо зали ёшлар ихтиёрига топширилди.

09:28 22 Апрель 2022
Ярмаркада имконияти чекланган мактаб ўқувчиларининг қўл меҳнати билан яратилган қарийб 10 миллион сўмлик буюмлар сотилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Моҳир қўллардан — меҳрли қўлларга” шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

09:06 22 Апрель 2022
Яна бир маҳаллий ишлаб чиқариш компаниясига рақамли маркировкалаш ускунаси ўрнатилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022 — 2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган.

08:55 22 Апрель 2022
Почта хизматида ягона давлат сиёсатини юритувчи махсус ваколатли орган белгиланмоқда

Жорий йил 21 апрель куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

17:40 21 Апрель 2022
Қибрайлик уч ёшли қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Юлдузхонда жарроҳлик муолажаси 3 соат давом этди.

13:15 21 Апрель 2022
Вилоятда кўп ўзгаришлар бўляпти, лекин бошқа вилоятларга нисбатан Қашқадарё орқада — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари янги ташкил қилинган Кўкдала тумани фаоллари билан мулоқот қилмоқда.

12:52 21 Апрель 2022
Қонунчилик палатаси Спикери Финляндия элчиси билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов Финляндиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И. Ряйсяненни қабул қилди.

11:40 21 Апрель 2022
20 апрелда Самарқанд ва Жиззахда бир ярим соат ичида бир ойлик ёғингарчилик миқдоридаги ёмғир ёғиб ўтган

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

11:25 21 Апрель 2022
«Hyundai Samho Heavy Industries» Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилишга қизиқиш билдирмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Мокпо шаҳри жойлашган дунёдаги энг йирик кемасозлик комплексларидан бири ҳисобланган «Hyundai Samho Heavy Industries» фаолияти билан яқиндан танишди.

11:04 21 Апрель 2022
Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади

“Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–113-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди.

10:52 21 Апрель 2022
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 28 апрель куни чақириладиган бўлди

Бугун, жорий йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

14:33 20 Апрель 2022
Содиқ Сафоев халқ таълими фаоллари билан учрашди

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 330-умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори С. Сафоев ва университет профессор-ўқитувчилари Янгиҳаёт тумани халқ таълими фаоллари билан учрашди.

14:07 20 Апрель 2022
Касаначиларга ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби фақат ижтимоий солиқ тўлаш имконияти берилади

Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.

18:40 19 Апрель 2022
Давлат дастури ижроси ҳамда почта фаолиятига оид Қонун кўриб чиқилди

Жорий йил 19 апрель куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

16:51 19 Апрель 2022
ЖССТ: Европа ва АҚШда болалар ўртасида номаълум хасталик тарқалмоқда

Дунёнинг қатор мамлакатларида болалар ўртасида номаълум инфекция тарқалмоқда. Касаллик кичик ёшли беморларнинг жигарига зиён етказиб, оғир ҳолатларни келтириб чиқаряпти.

15:38 19 Апрель 2022
Кинокарвоннинг Қашқадарё вилоятига сафари бошланди

Бугун эрта тонгдан таниқли киноижодкорлар таркибидан йиғилган Кинокарвон Қашқадарёга жўнаб кетди.

13:21 19 Апрель 2022
Кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

“Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

12:39 19 Апрель 2022
Тошкентда Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтмоқда

Бадиий академия ахборот хизмати хабар беришича, фестиваль 18-22 апрель кунлари Республикамиз бўйлаб ўтказилади.

04:54 19 Апрель 2022
Ўзбекистон — Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор

Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

00:21 19 Апрель 2022

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер