Фарғонада оммавий қабуллар ўтказилади
Архив сурат
Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.
Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5 — 11 май кунлари Фарғона вилоятидан бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг