Бюджет маблағларини ноқонуний сарфлашда Сирдарё вилояти етакчилик қилмоқда
Аввалроқ, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эдик.
Ҳисобот даврида ҳокимиятлар (3,4 млрд.сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (2,9 млрд.сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (34,2 млрд.сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 млрд.сўм миқдорида, жумладан Сирдарё (40,2 млрд.сўм), Жиззах (23 млрд.сўм), Андижон (19,8 млрд.сўм), Тошкент (12,1 млрд.сўм), Қашқадарё (11,4 млрд.сўм), Сурхондарё (8,9 млрд.сўм), Фарғона (8,1 млрд.сўм), Самарқанд (7,9 млрд.сўм), Хоразм (6,4 млрд.сўм), Бухоро (6 млрд.сўм), Наманган (5,2 млрд.сўм), Навоий (1,4 млрд.сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,5 млрд.сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 млрд.сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг