“Буллёзли эпидермолиз” қариндошлар никоҳидаги оилаларда кўп учрайдиган касаллик

Иллюстратив сурат
“Xalq soʻzi ONLINE”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Қашқадарё вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида Россия Федерацияси Педиатрия марказининг мамлакати мутахассислари томонидан “Буллёзли эпидермолиз” билан касалланган беморларни парваришлаш бўйича маҳорат дарслари ва беморлар кўриги ташкил этилди.
— “Буллёзли эпидермиолиз” — генетик ва клиник жиҳатдан гетероген бўлган касалликлар гуруҳи бўлиб, тери ва шиллиқ қаватларда пуфакчалар ва эрозиялар ҳосил бўлиши, тери тез шикастланиши ва аҳамиятсиз механик жароҳатларга ҳам таъсирчан бўлиши унга хосдир, – дейди россиялик мутахассис Алексей Туркин. – Баъзан тери ва шиллиқ қаватларда пуфакчалар ва эрозиялар жисмоний, кимёвий ва ҳарорат таъсирида ҳам ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган шикастларни (очиқ жароҳат жараёнида) доим махсус боғлама матолар билан ёпиш зарур. Шу билан уни қайта шикастланишдан ҳимоя қилинади.
— Ушбу касаллик билан оғриган болаларнинг териси капалак қаноти каби нозик ва юқа бўлгани боис уларни мажозий маънода “капалак” деб аташади, — дейди Россия Федерациясидаги “Дети-бабочки” хайрия фонди тиббий дастури раҳбари Анастасия Сабитова. — Бундай беморлар парвариши — ўта нозик иш, у шифокорлар, ҳамширалар ҳамда ота-оналардан жуда катта эътибор талаб қилади. Бугунги тадбирлар давомида тиббий кўриклар билан бир қаторда мутахассисларимиз томонидан бундай парваришнинг нозик жиҳатлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош шифокори Аширали Холиёровнинг таъкидлашича, бу ирсий-генетик касаллик айниқса, эр-хотин яқин қариндош бўлган оилаларда кўп учраши кузатилган. Шу боис ҳам бу касаллик ҳақида нафақат беморларнинг яқинлари, балки никоҳланувчи ёшлар ўртасида ҳам кенг тарғибот ишларини олиб бориш зарур. Тадбирда мутахассислар томонидан бу борада зарур қўлланмалар ҳам тарқатилди.
Россиялик мутахассислар иштирокида ўтказилган кўриклар давомида буллёзли эпидермолизга чалинган 30 нафар бола текширишдан ўтказиб, тегишли тавсиялар берилди. Бундан ташқари бошқа тери-таносил касалликларига чалинган 50 дан ортиқ беморлар ҳам кўрикдан ўтказилди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг