Бухорода катарактага чалинган 200 нафардан ортиқ беморда бепул жарроҳлик амалиётлари ўтказилди
Маълумотларга кўра, бугун дунёда 2 миллиарддан ортиқ кишининг кўриш қобилияти пасайган ва шу дард билан боғлиқ ногиронлиги мавжуд. Бироқ уларнинг 1 миллиардга яқинини жарроҳлик йўли билан даволаш имкони мавжуд.
Хусусан, катаракта касаллигини замонавий тиббиёт ноёб операциялар орқали чоксиз ва кесмаларсиз, микроинвазив усулларда самарали бартараф этмоқда. Бунда халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган кўргазмали операциялар ва маҳорат дарсларининг ўрни катта.
Шу мақсадда Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг юртимиздаги элчихонаси кўмагида Бухоро вилоятида “Нурли йўл” акцияси ташкил этилди.
Унда аҳоли хитойлик бир гуруҳ малакали офтальмологлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Якунда катарактага чалинган 200 нардан ортиқ беморда юқори технологияли операциялар амалга оширилди.
— Акциядан кўзланган асосий мақсад нафақат беморларда ноёб операциялар бажариш, балки ҳудудлардаги ёш офтальмологлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш ва уларнинг замонавий хирургиядаги амалий кўникмаларини оширишдан иборат, — дейди марказ директори Азамат Юсупов. — Қолаверса, бундай тадбирлар юртимизда тиббий туризмни ривожлантириш ва хориж давлатлари билан тиббиёт йўналишида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Таъкидлаш керак, акция доирасида олис ҳудудларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 500 нафардан зиёд беморда бепул юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилган.
“Нурли йўл” акцияси шифокорлари Бухорода ўз ишини якунлаб, Самарқанд вилоятига йўл олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг