Бухорода «Gentra» автомобилидан қарийб 5 килограмм «опий» моддаси топилди (+видео)
Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, «Бухоро – Қоракўл» йўналишида ҳаракатланаётган «Gentra» русумли автотранспорт воситаси Жондор тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилганда Қоракўл туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган шахс ва 1973 йилда туғилган хорижий давлат фуқароси кетаётган автомашина салонида соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, ушбу шахслар ажал оғусини муқаддам наркокурьерлар томонидан Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятлар содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг