Бухорода бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

15:41 24 Ноябрь 2025 Жамият
422 0

Иллюстратив фото

Бухоро шаҳрида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Билдирилишича, ҳолат кеча, 23 ноябрь куни Бухоро шаҳрининг Ҳамза кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда 43 ёшли эркак, 40 ёшли аёл ҳамда уларнинг икки нафар вояга етмаган — 16 ва 2 ёшли қиз фарзанди вафот этган.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этгани қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Kun.uz'нинг хабар беришича, оила бошлиғи О.Э ички ишлар ходими бўлган. Турмуш ўртоғи эса маҳалла раиси лавозимида ишлаган. Уларнинг ўғиллари ўша куни бувисининг уйига меҳмонга кетгани туфайли тирик қолган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер