Бухорода бешта тарихий ёдгорлик бузилиши натижасида сал кам 300 млрд сўмлик зарар етказилди
Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Ромитан туманида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудда жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланди.
Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва “Тепа-5» ёдгорлигига 202 млн сўмлик зарар етказилган.
Бухоро вилоят прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг