Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
Фото: ДХХ
Бухоро вилоятида 343 грамм симоб моддасини 35 минг долларга сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Бухоро шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс ва Бухоро туманида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, мамлакатимизда эркин сотилиши тақиқланган, 3 дона флаконда бўлган жами 343 гр симоб моддасини 35 минг долларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг