Бухорода 23 мингдан зиёд темир-бетон таянчлар ишлаб чиқарилади
Фото: «Халқ сўзи»
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали меҳнат самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорликка эришиш ҳар бир корхона учун устувор вазифа саналади. «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида шу вазифа ижроси йўлида салмоқли ишлар амалга ошириляпти.
Хусусан, акциядорлик жамияти томонидан темир – бетон таянч ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширилгани айни муддао бўлди. Негаки, илгари бундай таянч устунлар қўшни вилоятлардан маълум бир миқдорда ташиб келтирилар, оқибатда маҳсулот таннархи қимматлашарди.
— Ҳозир бизда электр узатиш тармоқларини қуриш учун зарур бўлган етти турдаги материаллар тайёрланмоқда, — дейди мазкур корхона ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Мизроб Эсанов.
—Бу эса дастур асосида амалга оширилиши лозим бўлган модернизация тадбирларини ўз вақтида бажариш имконини бермоқда. Таъминот борасидаги қийинчиликларга чек қўйилди. 25 та янги иш ўрни яратилди.
Янги корхонанинг афзаллиги яна бир жиҳатда кўринмоқда. Илгари вилоят бўйича йилига 2500-3000 тагача темир - бетон таянчлари ўрнатилган, холос. Ваҳоланки, завод иш бошлаган 2021 йилда 10 мингтадан зиёд мустаҳкам темир-бетон таянчлари ишлаб чиқарилиб, улардан шаҳар ва қишлоқларда электр узатиш тармоқларини барпо этишда фойдаланилди.
Ҳисоб — китобларга қараганда, электр узатиш тармоқлари барпо этиш учун жорий йилда 23 мингтадан зиёд таянч устунларга эҳтиёж бор. Шуни инобатга олиб, «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан завод фаолиятини кенгайтириш тадбирлари кўрилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг