Бухоро вилояти аҳоли бандлиги таъминланган ҳудудга айланади
Фото: “Халқ сўзи”
Давлатимиз раҳбарининг “2023 – 2025 йилларда Бухоро вилоятида пахта – тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бандлик дастури, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш, ишсизлик даражасини қисқартириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш каби йўналишлардаги ишлар таҳлили нималарни кўрсатмоқда? Тизимда ўз ечимини кутаётган қандай масалалар бор?

— Президентимизнинг мазкур қарорига асосан Бухоро вилоятини аҳолиси иш билан тўлиқ таъминланган ҳудудга айлантириш юзасидан кенг қамровли ишлар бажарилмоқда, — дейди вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев. — Бу борада асосий вазифа ва йўналишларни белгилаб олганмиз. Чунончи, жорий йилда 250 минг нафар кишини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишлар билан банд қилиш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида режа-график тасдиқланган. Амалда эса жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 345,2 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Бу йиллик режанинг 138,1 фоизини ташкил этади.
Мазкур бошқарма томонидан журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидланишича, 119,1 минг киши доимий, 21,9 минг фуқаро легаллаштириш ҳисобига фойдали ижтимоий меҳнатга жалб қилинган. 204, 1 минг нафар юртдошимиз эса мавсумий ишлар ҳисобидан қўшимча даромад манбаига эга бўлган.

— Очиғи, илгари сайёр қабулларда қатнашганимизда у ёки бу фуқаро ишга жойлашиш юзасидан мурожаат қилса масалани ижобий ҳал этиб бўлармикан, деган ҳадик бўларди, — дейди самимий руҳда кечган мулоқотда А. Ҳамроев. — Эндиликда эса аҳвол батамом ўзгарди. Меҳнат қилиш истагида бўлган ҳар бир фуқаро учун иш таклиф қила оламиз. Ишлайман, ҳалол меҳнат орқали турмуш шароитимни яхшилайман, деган аҳоли вакили учун эшигимиз доимо очиқ . Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори бизга ана шундай имкониятни берди.
Тадбирда қурилиш, фермер хўжаликлари каби йўналишларда ишловчиларни легаллаштириш, ишсизларни касбга ўқитиш, нафақат юртимиз, балки хорижий давлатларда ҳам улар бандлигини таъминлаш масалалари ҳақида ҳам атрофлича сўз борди. Чунончи, республикамизда биринчи бўлиб фуқароларни расмий тарзда Германияга ишга юбориш амалиёти йўлга қўйилди. Шу мақсадда Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ва Германиянинг “NoVoAgency” компанияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган. Келишувга кўра, олмон юрти тиббиёт муассасаларида ишлаш истагини билдирган бир гуруҳ ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ўқитилмоқда.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган кўплаб масалаларга ойдинлик киритиб олдилар. “Ишга марҳамат” мономаркази ҳудудида бошқарма жамоаси ва ОАВ ходимлари томонидан мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, мўъжазгина боғ барпо этилди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг