Бухоро ва Андижонда «валютчик»лар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бухоро ва Андижонда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.К. фуқаро С.Х.га жами 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ж. Пешку тумани «Чибоғони» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро З.Н.дан 3 200 АҚШ долларини 40,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Б.Н. фуқаро С.У.га 3 500 АҚШ долларини 44,8 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 400 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 2 496 АҚШ доллари, 4 500 Россия рубли ва 1 600 Турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг