Бугундан Тошкентдаги айрим кўчалар 12 кунга ёпилди

09:38 08 Октябр 2025 Жамият
226 0

Бугун, 8 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманларидан ўтувчи йўлларнинг маълум бир қисмида автомобиль ҳаракати чекланади. Бу ҳақида пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Унда айтилишича, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон кўчаси (Оҳангарон шоссесидан Д012 Автомобиль йўлигача), Жасорат кўчаси ва Дўстлик кўчаларидаги Автомобиль йўлининг юқори қатламига ПШМА-20 турдаги асфальт-бетон қопламаси ётқизилиши муносабати билан ёпилади.

Мазкур таъмирлаш ишлари сабабли, юқорида келтирилган кўчалар бугун, 8 октябрь кунидан бошлаб 20 октябрь кунигача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?