Бугундан Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда олий ва касбий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди — Фоторепортаж

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Бугун, 14 июль кунидан бошлаб 2025/2026-ўқув йили учун тест синовлари бошланди. Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади.




«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фото мухбирлари ушбу жараёнларнинг энг эсда қоларли ва ҳаяжонга бой лаҳзаларини камера объективига муҳрлади.




Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.






Бундан келиб чиқадики, эрталабки сменада имтиҳон топширадиганлар соат 06:30 да, 2-сменадагилар эса 13:30 да тест ўтказиладиган ҳудудда бўлишлари лозим.





Абитуриентлар ўзлари билан паспорт, ID-картанинг асл нусхаси ҳамда абитуриент рухсатномасини олиб келишлари шарт.




Маълумот учун, тест синови ҳудудига мобил телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатъиян тақиқланган.





Тест синови ҳудудига шахсни тасдиқловчи ҳужжат, абитуриент рухсатномаси, оддий қўл соати (электрон смарт-соат мумкин эмас), оптик кўзойнак (бошқа кўзойнаклар мумкин эмас), пул, дастрўмол, калит ҳамда соғлик учун зарур бўлган дориларни олиб кириши мумкин.






Бу йил 671 минг 397 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этади. Имтиҳонлар 10 кун давомида бўлиб ўтади.






Республика бўйича 65 та йирик бинода, икки сменада ўтказиладиган имтиҳонларда ҳар куни 70 мингдан ортиқ абитуриент иштирок этиши режалаштирилган.





Маълумот учун, тест синовлари видеокузатув остида тест2025.уз сайти орқали реал вақт режимида онлайн трансляция қилинмоқда.




Юнус Бўриев, Давронбек Эрназаров, Отабек Саидаҳмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг