Бугун ўқитувчилар аттестацияси учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишнинг охирги куни

16:50 30 Сентябр 2025 Жамият
434 0

Бугун ўқитувчилар аттестацияси учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишнинг охирги куни. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.

Маълумки, 2025 йилнинг 1 августидан бошлаб август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланганди.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этишлари учун 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши белгиланган.

Аттестацияда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар ўз мурожаатларини қуйидагилар орқали юборишлари мумкин:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги «pedagog.uzedu.uz» – платформаси орқали (ОНE ИД-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали «my.gov.uz» орқали;
  • давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил август декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари айни вақтда Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун ҳамда «Йил ўқитувчиси» танловининг биринчи босқич саралаш синови ҳам ҳисобланади. Шунингдек, мазкур аттестацияда 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган ёки сақлаб қолинган олий ҳамда биринчи малака тоифалари учун кейинги икки йил давомида 70 фоиз устама тўлаб бериш амалиёти ҳам давом эттирилади.

Маълумот учун:

  • Август-сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади,
  • Октябрь-Ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
  • Декабрь ойида эса сертификатлар тарқатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?