Британияда учинчи марта локдаун жорий этилади

01:24 06 Январь 2021 Дунё
1094 0

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда учинчи марта локдаун жорий этилишини эълон қилган эди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури “қўрқинчли даражада“ тарқалмоқда. 

“Учинчи миллий локдаун зарурлиги аниқ“, деди бош вазир.

Унга кўра, 5 январдан бошлаб мактаблар масофавий таълимга ўтмоқда, фақат “асосий“ касб вакиллари вакилларининг фарзандлари, масалан, шифокорлар, ижтимоий хизматчилар, ўт ўчирувчилар, полициячилар, курьерлар ва сотувчиларнинг фарзандлари мактабга боришлари мумкин. Фуқароларга уйдан фақат пиёда, шифокорга ёки дўконга бориш учун рухсат берилади. Оғир сурункали касалликларга чалинганларга уйдан умуман чиқмаслик тавсия қилинади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?