Боливия ҳукумати Исроил билан дипломатик алоқаларни узди
Фото: Reuters
Боливия ташқи ишлар вазири ўринбосари Фредди Мамани журналистларга мамлакат ҳукумати яҳудий давлатининг Ғазо секторидаги ҳаракатлари фонида Исроил билан дипломатик муносабатларни узаётганини маълум қилди.
“Боливия Исроил билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди”, деди дипломат.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Боливия Исроилнинг Ғазо секторидаги агрессив ҳаракатларини қоралайди ва уларни халқаро даражада тинчлик ва барқарорликка таҳдид деб атайди.
Олдинроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаши кераклигини таъкидлаганди.
“Биз ҲАМАСнинг Исроилга қарши терактларини қоралаймиз. Шу билан бирга, Исроилнинг жавоб чоралари халқаро ҳуқуқ доирасида амалга оширилиши, тинч аҳоли ҳаёти ҳимоя қилиниши ва инсонпарварлик ёрдами Ғазога етиб бориши муҳим”, — деди Столтенберг.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олган.
Шу фонда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг