«Болангни ўлдираман»: Арсенал клуби футболчисининг хотинига таҳдид қилишмоқда
Кай Хавертцнинг ҳомиладор хотини ижтимоий тармоқлар орқали жиддий таҳдидга учради. Бу ҳақида «BBC» нашри хабар берди.
«Арсенал» жамоаси якшанба куни Англия кубогида «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганидан сўнг «Арсенал» ҳужумчиси Кай Хавертцнинг рафиқаси ижтимоий тармоқлар орқали таҳдидли хабарлар олганини маълум қилган. Улар орасида «Умид қиламанки, сен аборт қилдирасан», «Ҳазиллашмаяпман, мен уйингга бориб, болангни ўлдираман» каби хавотирли таҳдидлар ҳам бўлган.
Кай Хавертц ўша ўйинда деярли бўш қолган «МЮ» дарвозасига гол кирита олмаган ҳамда якунда пеналтидан ҳам фойдалана олмаган эди. Ушбу таҳдидларга футболчининг ўйиндаги салбий ҳаракатлари сабаб бўлган, дейилади хабарларда.
«Кимдир бундай хабарларни жўнатиш мумкин деб ўйлаши мени ҳайратга солади. Нима дейишни ҳам билмайман. Йигитлар уялинг», — деб ёзади футболчининг рафиқаси София Ҳавертц.
Ҳозирда, «Арсенал» клуби ушбу ҳолат юзасидан, таҳдидли хабарлар юборган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини аниқлаш учун полицияга шикоят хати киритган.
Маълумотларга кўра, футболчи ва рафиқаси 2018 йилдан бери бирга бўлиб, 2024 йилда турмуш қуришган.
Эслатиб ўтамиз, футбол тарихида футболчиларнинг ўйиндаги ёмон ҳаракатлари сабаб турли таҳдидларга учраш ҳолатлари кузатилиб туради. Шундай таҳдидлардан бири ўлим билан якунланган.
1994 йилги Жаҳон Чемпионати нимчорак финалида Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси Андрес Эскобар ўз дарвозасига гол уриб қўяди. Натижада Колумбия мағлубиятга учрайди ҳамда турнирни тарк этади. Беш кундан сўнг эса Андрес Эскобарни ўз машинасида отиб кетишади. Қотил ҳар ўқ узганда «гол» дея такрорлаган, дейилади хабарларда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг