Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди — ССВ
Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.
Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Цент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган.
Келгуси олти йил ичида Цент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг