«Бизда энди бундай сиёсатчи бўлмайди» Суиқасд қурбони бўлган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ дафн қилинди
Фото: Reuters
Япониянинг Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда орқасидан ўқ узилган собиқ бош вазир Синдзо Абэ дафн қилинди. Сиёсатчи билан хайрлашиш учун ўн минглаб одамлар Токио кўчаларига чиқишди.
Сешанба куни эрталаб пойтахт Токиодаги энг қадимий ибодатхоналардан бирида жуда чекланган доирадаги одамлар учун хотира маросими бўлиб ўтди. Аммо ОАВ хабарларига кўра, тадбирга юзлаб одамлар келган. Уларнинг кўпчилиги қўлларида гуллар билан ташриф буюрган.
Бутун мамлакат бўйлаб давлат бойроқлари туширилди.
Кейин Абэнинг жасади жойланган машина бутун пойтахтни айланиб ўтган. Хусусан, машина Абэ кўп йиллар давомида бошқарган Либерал-демократик партиянинг штаб-квартираси, шунингдек, Япониянинг Бош вазири қароргоҳи ёнидан ўтган.
Собиқ бош вазир 67 ёшда эди. Сўнгги пайтларда унинг мамлакатдаги рейтинги пасайиб бораётганига қарамай, кўпчилик японияликлар учун у сўнгги ўн йилликларнинг энг муҳим сиёсий арбоб эди.
Эрта тонгдан одамлар Токио марказидаги ибодатхона бино ташқарисида махсус ўрнатилган стол устига гуллар қўйиш учун саф торта бошладилар.
"Мен бош вазир қароргоҳи олдидаги оломон орасида турардим. Дафн маросими кортежи яқинлашганда, бутунлай сукунат ҳукм сурди. Биз фақат тепамизда айланиб юрган медиа вертолётларини эшитдик.
Одамлар жасад машинасининг олдинги ўриндиғида ўтирган Абэ хонимга таъзим қилишди.
Бир неча сониядан кейин кортеж кўринмай қолди. Ортимда ўрта ёшли аёл рўмолча билан кўзларини артиб турарди.
«Бизда энди ҳеч қачон у каби сиёсатчи бўлмайди», деди у", дейди воқеани кузатиб борган BBC мухбири Руперт Уингфилд-Хейз.
Абэ энг узоқ муддат бош вазир лавозимида ишлаган, мамлакатнинг замонавий тарихидаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири эди. Унинг ўлими Япония учун катта зарба бўлди, чунки бу ерда ўқотар қуроллар билан боғлиқ жиноятлар жуда кам учрайди.
Дастлабки версияга кўра, Абэни отган 41 ёшли Тэцуи Ямагами қўлга олинган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчининг мотивларини ўрганишни давом этмоқда ва унинг ёлғиз ҳаракат қилгани ҳали аниқланмаган.
Бош вазир қароргоҳига кираверишда дафн маросими кортежини Бош вазир Фумио Кисида бошчилигидаги ҳукумат аъзолари кутиб олди.
Абэнинг ўлими кўплаб дунё раҳбарлари учун зарба бўлди
Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон воқеани жирканч ҳужум деб атади.
АҚШ президенти Жо Байден бу суиқасдни Япония учун фожиа деб атади. «Абэ халқларимиз ўртасидаги дўстликнинг буюк ҳимоячиси эди», деб ёзди Байден ўзининг «Твиттер»ида.
Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишель Синдзо Абэни ҳақиқий дўст ва кўп томонлама тартиб ва демократик қадриятларнинг ашаддий ҳимоячиси, деб атади.
«Ажойиб одамнинг бу ваҳший қотиллигини ҳеч қачон тушунмайман. Япония, европаликлар сиз билан бирга мотам тутмоқда», дея ёзди Мишель ижтимоий тармоқларда.
Австралия Бош вазири Энтони Албанизнинг айтишича, Абэ Австралиянинг жаҳон саҳнасидаги энг яқин дўстларидан бири.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.
Унда йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг